Ўзбекистонлик камончилар Осиё кубогида 3 та медални қўлга киритишди

© Фото: НОК УзбекистанаЛучники Узбекистана завоевали 3 медали на Кубке Азии
Лучники Узбекистана завоевали 3 медали на Кубке Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Ироқдаги камондан отиш бўйича Осиё кубогида ўзбекистонлик камончилар 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ироқнинг Сулаймония шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Зиёда Абдусатторова ва Амирхон Содиқов микс дастури финалида ҳиндистонлик рақибларини 5:4 ҳисобида доғда қолдириб, “олтин”га эга чиқишган.
© Фото: НОК УзбекистанаЛучники Узбекистана завоевали 3 медали на Кубке Азии
Лучники Узбекистана завоевали 3 медали на Кубке Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Лучники Узбекистана завоевали 3 медали на Кубке Азии
Бронза медали учун жамоавий дастурда кечган баҳсда Ўзбекистон жамоаси йигитлари Эрон термасини 6:0, қизлари эса қозоғистонлик рақибаларини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган
Янгиликлар лентаси
0