Қашқадарёда қовун пишди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа дынь на продовольственном рынке
Продажа дынь на продовольственном рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Биринчи ҳосилни ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Буриев етиштирган. Илк ҳосил “Дакара” навли қовунлардир.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида қовун пишди. Бу ҳақда бугун Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи ҳосилни ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Буриев етиштирган. Илк ҳосил “Дакара” навли қовунлардир. Тез орада қовун экспорти бошланиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ҳам илк қовун ҳосили Руфат Буриев томорқасидан узилганди.
Маълумот учун, апрель ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Ўтамайли қишлоғи деҳқонлари тарвузни ўтган йилгига нисбатан эртароқ сотувга чиқаришга муваффақ бўлгани айтилган эди.
2021 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 22,7 млн долларга тенг бўлган 82,9 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Қарийб тўртдан бир қисмини яъни 20,3 минг тоннасини Россияга юборган.
Янгиликлар лентаси
0