Шахматда биринчиликни сербиялик гроссмейстер эгаллади

Шахматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларига эга “Tashkent open-2022” XV Халқаро турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонда шахмат бўйича ўтказилган “Tashkent open-2022” XV Халқаро турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
11-май куни ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Tashkent open-2022” XV Халқаро турнири якунланди.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 25 000 долларни ташкил қилди.
Унда шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда маҳоратини синовдан ўтказишди.
Турнир якунида сербиялик гроссмейстер Александр Инджич 1-ўринни, 2-ўринни Жавоҳир Синдаров ва 3-ўринни норвегиялик Евгений Романовга эгаллади.
20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Шамсиддин Воҳидов, Муҳриддин Мадаминов ва Абдумалик Абдусалимовлар ғалабага эришдилар.
Фахрийлар ўртасида кечган беллашувларда эса Вячеслав Аъзамов ва Обиджон Юсупов ғолиб бўлди.
Аёллар ўртасида жаҳон чемпиони Умида Омонова 1-ўрин, 2-ўрин қозоғистонлик Алия Нурманова ва 3-ўринни Бибисара Ассайбаева эга бўлди.
Янгиликлар лентаси
0