Сиёсат

ШҲТ бош котиби Чжан Мин Тошкентга келади

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ШҲТ бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 13 май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Чжан Мин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тадбирларда ШҲТ бош котибининг иштироки ҳам кўзда тутилган.
Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТда раислик қилмоқда. Мамлакат раислигида 80 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТда 2004, 2010 ва 2016 йилларда раислик қилган.
Янгиликлар лентаси
0