ССП тадбиркорларни Бошқирдистон вакиллари билан B2B учрашувга таклиф қилди

© Fotolia / KokhanchikovУфа, Башкирия
Уфа, Башкирия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу учрашувга саноат, агро ва кимё соҳаси вакиллари таклиф қилинади. Россиялик тадбиркорлар ҳам Ўзбекистоннинг автосаноати, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон мажмуалари билан ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорларни Тошкентда 18 май куни Россиянинг Бошқирдистон Республикаси бизнес вакиллари билан бўлиб ўтиши режалаштирилган В2В учрашувга таклиф қилди.
Тадбирда Бошқирдистоннинг кимё-саноати, болт, шуруп, ўлчагич ва тарози маҳсулотлари, ёритиш мосламалари, электротехника, тўқимачилик, пластмасса буюмлар ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари иштирок этишади.
Бошқирдистон компаниялар тўғрисидаги маълумот билан қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин.
Бошқирдистонлик тадбиркорлар томондан ҳам Ўзбекистонда ҳамкорлик қилиш потенциал имкони бўлган компаниялар санаб ўтилган улар орасида. "Қўнғирот сода заводи", Аптека тармоқлари, барча автосаноат корхоналари, агросаноат соҳаси корхоналари бор.
Шунингдек россиялик тадбиркорлар Ўзбекистоннинг металлургия корхоналари, темирйўл соҳасида ишловчи корхоналар тоғ-кон мажмуалари ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилишган.
Янгиликлар лентаси
0