Жамият

“Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент” йўналишидаги Салар станцияси тўлиқ таъмирдан чиқди

© Фото: "Toshkent MTU" UK“Тошкент-Чирчиқ-Хожикент” йўналишидаги Салар станцияси тўлиқ таъмирдан чиқди
“Тошкент-Чирчиқ-Хожикент” йўналишидаги Салар станцияси тўлиқ таъмирдан чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Узелга қарашли Салар станцияси 1 км 6 пикетдан 2 км 3 пикетгача бўлган масофадаги пўлат излар тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik.“Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент йўналиши бўйича Узелга қарашли Салар станцияси 1 км 6 пикетдан 2 км 3 пикетгача бўлган масофадаги пўлат излар тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда "Тошкент МТУ” унитар корхонаси хабар берди.
Ҳозирда “Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент йўналишида тезюрар электропоездлар ҳаракатини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“Тошкент МТУ” унитар корхонасининг йўл, алоқа, энергетика хўжаликлари ва тармоқдаги бошқа корхоналар ҳамкорлигида “Тошкент-Чирчиқ-Хўжакент” йўналишида электропоездлар тезлигини янада ошириш учун пўлат изларни тубдан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни кунда ушбу йўналишда темир йўл атрофларини тўсиш, лойиҳада белгиланган ҳудудларда сунъий иншоотлар, йўл ўтказгичларни қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент - Чирчиқ - Хўжакент йўналиши бўйича тезюрар электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган давлат дастурида назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0