Украина артиллериячилари Донбассда нималар уюштирган

© AP Photo / Vadim GhirdaУкраинские военнослужащие в Буче, 2 апреля 2022.
Украинские военнослужащие в Буче, 2 апреля 2022. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда украин артиллериячилари Донбасс шаҳарларини тез-тез ўққа тутяпти.
Стволли қуроллардан ҳам, реактив тизимлардан ҳам ўқ отяпти. Тинч аҳоли, ҳатто болалар орасида ҳалок бўлганлар, жароҳатланганлар бор. “Катта Донбасс қозони”нинг туташувчи қанча яқин бўлса, Украина Қуролли кучлари (УҚК) шунчалар ваҳшийлашмоқда. Уруш майдонларида нималар бўляпти - РИА Новости материалида.

Террор тактикаси

УҚК чоршанба куни эрта тонгдан ДХРни ўққа тута бошлади. Аввалига Донецк шимолидаги Ясиноватая ҳужумга учради. Шаҳарга ўндан ортиқ “Град” залп ҳужуми реактив тизими (РСЗО) ракеталари учирилди. Кейин - Александровка қишлоғига 122 мм калибрлик артиллерия ҳужуми. Сўнгра Михайловка ва Пантейлемоновкадаги бир нечта уйлар снарядлардан вайрон бўлди. Тушки вақтга келиб Макеевка ва Донецк - Куйбишевский ва Петровский туманлари ҳам зарбаларга учради.
Яқинда УҚК ДХР пойтахтига кассетали ўқ-дорилар билан зарба берди. Икки нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди, яна беш киши, шунингдек, тўққиз ёшли бола оғир яраланди. Украина артиллериячилари ҳеч қандай ҳарбий объект бўлмаган Киров туманидаги “Меркурий” бозорига зарба берди. Бу яна бир бор Киевнинг террор тактикасини қўллаётганини, тинч аҳолини имкон қадар қўрқитишга ҳаракат қилаётганини исботлайди.
ДХР ҳукуматининг Ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган маркази (СЦКК) маълумотларига кўра, 84 кунлик эскалация давомида республикада 110 нафар тинч аҳоли, хусусан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 499 киши жароҳатланган, улардан 31 нафари болалар. Бу Мариуполдаги қурбонларсиз кўрсаткич - у ерда ҳисоблаш жараёнлари ҳали тугамади. Донецк расмийларига кўра, тинч аҳоли қурбонларининг аксариятига асосан Украина артиллериячилари жавобгар.
Украина ҳарбийлари қочқинлар карвонини ўққа тутди - видео
“Айниқса, Авдеевкада ўтирган 25-алоҳида ҳаво-десант бригадаси артиллерияси ва Донецк ғарбидаги Пески қишлоғида жойлашган 56-алоҳида мотопиёда бригадаси бизни ташвишлантиради”, - дейди ДХР армиясининг Клим чақирувч исмли офицери РИА Новости мухбирига. - “Тўғридан- тўғри ҳужум қила олмаймиз - УҚК бу ҳудудларда саккиз йил давомида кучайган. Қуроллар ўққа тутилгандан сўнг панага судраб кетишади, шунинг учун уларни батареяга қарши олов билан ёпиш жуда қийин. Бироқ, улар йўқотишларга дуч келяпти. Қолаверса, Россия авиацияси бизга катта ёрдам беряпти”.

Ғарб артиллерияси

Ҳақиқатдан ҳам, Россия Ҳарбий космик кучлари Украина Қуролли Кучларининг артиллериясини жиддий зарба берган. Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 24 февралдан буён авиация 1455 та қурол ва 360 та РСЗО мосламаларини йўқ қилган. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучларида снарядларнинг кескин танқислигини кузатилмоқда: кўплаб ўқ-дори омборлари юқори аниқликдаги қуроллардан муваффақиятли ўққа тутилган, баъзилари, масалан, Балаклеядаги мамлакатнинг энг йирик арсенали Россия армияси назоратига ўтган.
Бироқ, Ғарб НАТО андозасидаги артиллерия тизимлари ва уларга ўқ-дорилар етказиб беришни оширяпти. Шундай қилиб, америкаликлар 90 га яқин М777 155 миллиметрли гаубицаларни аллақачон УҚК га топширди. 300 дан ортиқ украиналик аскарларни қурилмаларни бошқаришга ўргатди. Канада ва Австралия ҳам худди шундай ускунани жўнатмоқчи. Германия ва Нидерландия Киевга дунёдаги энг яхшиларидан саналган 12 та PZH-2000 ўзиюрар артиллерия тизимини беради. Италия эса захирасидан М109 ўзиюрар қуроллари билан бўлишмоқчи.
"Азовстал"дан чиққан аёл номига уюштирилган "эвакуация" ҳақида айтиб берди
Артиллерия тизимлари НАТО мамлакатлари захираларида бўлган 155 миллиметрли ўқ-дориларнинг бутун диапазонини ўққа тутишга қодир. M982 Excalibur бошқариладиган ракеталари катта хавф туғдиради. Ғарбда ишлаб чиқарилган гаубицалар уларни атиги тўрт метрли думалоқ эҳтимолий оғиш билан 57 километргача улоқтиришади. Букланадиган аэродинамик консоллар туфайли ракета баллистик траекториянинг энг юқори нуқтасидан нишонни режалаштиради. Юқори аниқликни спутник бошқарув тизими таъминлайди.
Бироқ, Украина Қуролли Кучларининг бундай снарядлардан кўп олиши амри маҳол. Чунки бу ҳатто НАТО қаричи бўйича ҳам, жуда қиммат ўйинчоқ: битта ўқ 70 минг доллар туради. Аммо оддий юқори портловчи парчаланадиган ўқ-дорилар билан ҳам, бу гаубитсалар 30 километр масофага зарба беради. Шундай экан Россиянинг замонавий 152 мм.лик “Мста-С” ўзиюрар қуролларинининг имкониятлари уники билан тенг.

Можаронинг аланга олиши

Душанба куни АҚШ президенти Жо Байден Украина учун “ленд-лиз” тўғрисидаги қонунни имзолади. Конгресснинг иккала палатаси томонидан маъқулланган ҳужжат Киевга ҳарбий ёрдамни соддалаштиради, шунингдек, Вашингтон улашишга тайёр бўлган техника ва технологиялар доирасини кенгайтиради. Шунга қарамай, кўплаб мутахассислар буни тарози палласининг УҚК фойдасига тортишига ёрдам бермаслигини атмоқда.
“Ленд-лиз” тўғрисидаги қонун можаро натижасига таъсир қилмайди, бироқ унинг давомийлигига таъсир қилади, - дейди Россия халқаро ишлар кенгаши эксперти Прохор Тебин. - Байден маъмурияти, умуман Ғарб дунёсига ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва Россияни заифлаштириш мақсадида вақтни чўзиш фойдали. Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш айнан шу мақсадга хизмат қилади: Киев Ғарб давлатларининг ёрдамидан фойдаланавериб, уларга янада кўпроқ қарам бўлиб қолади”.
Бошқа томондан эса - Москва ҳам Ғарб қуролларининг шарққа чексиз оқаётганига қараб турмоқчи эмас. Россия Ҳарбий космик кучлари аллақачон Украина темир йўлларининг тортиш подстанцияларига юқори аниқликдаги зарбалар бериб, алоқа линияларининг узун қисмларини яроқсиз ҳолга келтирган. Бундан ташқари, стратегик аҳамиятга эга кўприкларни бузиш чоралари кўриляпти. Албатта, етказиб беришнинг тўлиқ олдини олиш мумкин эмас, лекин ажал етакловчи темирнинг катта улуши манзилга етиб бормаслиги аниқ.
Украина қуролли кучлари Донецкдаги бозорни ўққа тутди, қурбонлар бор
Янгиликлар лентаси
0