Херсон вилоятидаги базада ғарб ҳарбийлари украиналик жангариларни тайёрлашган

© AP Photo / Aleksandr ShulmanИнструктор спецназа США тренирует украинских солдат на военном полигоне в Хмельницкой области Украины 21 ноября 2015 года.
Инструктор спецназа США тренирует украинских солдат на военном полигоне в Хмельницкой области Украины 21 ноября 2015 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2022
Oбуна бўлиш
Херсон вилоятидаги базада УҚК НАТО стандартларига биноан тайёрлангани тўғрисидаги сертификатлар топилди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россиялик ҳарбийлар Херсон вилоятидаги ҳарбий базанинг ҳужжатларини қўлга киритишди. Айрим ҳужжатларга кўра, украиналик жангариларни ҳарбийлар билан бир қаторда ғарб мутахассислари НАТО стандартларига биноан тайёрлашган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
РИА Новости ихтиёрига Раденск аҳоли пункти ҳудудидаги 241-умумқўшин полигонида (Алешкинские пески) топилган ҳужжатлар келиб тушган. У ерда машғулот база жойланган бўлган. Жумладан, украиналик ҳарбийларга мўлжалланган сертификатлар улар ғарб стандартларига биноат ҳарбий тайёргарликдан ўтишганини тасдиқлайди. Ҳужжатларда Канада ва Буюк Британия байроқлари акс этган.
Россия ҳарбийлари маълумотларига кўра, полигонда нафақат ҳарбийлар, балки Украинанинг турли миллатчи гуруҳлари жангарилари тайёргарликдан ўтишган.
Янгиликлар лентаси
0