Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРабота нефтяных станков - качалок
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
Муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвал: Афғонистон Россиядан газ ва нефть сотиб олмоқчи.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Афғонистоннинг Москвадаги муваққат ишлар вакили Жамол Носир Гарвалнинг айтишича, мамлакат Россиядан газ ва нефть сотиб олиш бўйича аниқ шартномалар имзоламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Гарвалга кўра, айни дамда Москва ва Кобул ўртасида бизнес соҳасида музокаралар олиб борилмоқда. Афғонистон томони иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни хоҳлайди.
“Муайян соҳаларга келсак, биз ёқилғи, газ сотиб олишдан манфаатдормиз, бу биринчи навбатда бизнинг мамлакатимизга керак. Шунинг учун Афғонистон ва Россия ўртасида келишувларга эришиш ва аниқ шартномаларни имзолашга қатъий қарор қилдик”, дейди дипломат.
“Толибон” (*террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида) томонидан тайинланган Жамол Носир Гарвал апрель ойида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унга расмий аккредитация берганидан кейин Москвада иш бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0