Дунёда

Эрдўған: Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши - ижобий фикр эмас

© REUTERS / Presidential Press OfficeПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия террорчиларга "меҳмондўстлик" кўрсатиш одатига эга бўлган Скандиянавия давлатларини НАТОда кўришдан мамнун бўлмайди - деди Эрдўған.
ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнини кузатиб бормоқда ва ҳозирча бунга ижобий қарай олмаяпти, деди Президент Тойиб Эрдоған.
"Биз жараённи кузатиб боряпмиз. Лекин бу борада ижобий, фикрда эмасмиз. Чунки бундан олдин Греция билан боғлиқ хатолик бўлган эди. Сиз Юнонистоннинг альянс доирасида Туркияга нисбатан хатти-ҳаракатларидан хабардорсиз. Биз Туркия томонидан иккинчи хатога йўл қўймоқчи эмасмиз. Биласизки Скандинави давлатларида террорчиларга "меҳмондўстлик" кўрсатиш, уларни парламентга киритиш одати бор. Шунинг учун биз бунга ҳали ижобий қарай олмаймиз”, деди Эрдўған журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинадаги махсус операция бошлаганидан сўнг Финляндия ва Швеция узоқ муддатли бетарафлик позициясидан воз кечиб ва НАТОга қўшилиш имкониятлари ҳақида гапира бошлади. Альянс раҳбари Йенс Столтенберг Финляндия ва Швецияни ўз сафларида кўришдан хурсанд бўлишини ва уларга тезда аъзо бўлиш имкониятини тақдим этишини таъкидлади.
"НАТО ушбу давлатлар альянсга аъзо бўлиш ҳақидаги қарорни келгуси "ойлар ва ҳафталар" ичида қабул қилишидан умидвор. АҚШ уларни иттифоққа қўшилишидан мамнун бўлади, - деди АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Жулианна Смит.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков альянснинг янада кенгайиши Европага катта хавфсизлик олиб келмаслигини, НАТО агрессив характерга эга эканлигини айтди. Шу билан бирга, у Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши - Россия учун таҳдид деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди.
Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши ва кейинчалик уларда иттифоқ бўлинмаларининг жойлаштирилиши ушбу ҳудудларни Россия ҳарбийлари учун мумкин бўлган нишонга айлантиришини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0