Дунёда

Жанубий Осетия Россияга қўшилиш учун референдум санасини белгилади

© Sputnik / Ада БагианГерб и Флаг Южной Осетии
Герб и Флаг Южной Осетии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган эди. Бундан олдин Россия армияси ушбу республика ҳудудидан Грузия қўшинларини қувиб чиқарган эди.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Жанубий Осетиянинг амалдаги президенти Анатолий Бибилов республиканинг Россия таркибига қўшилиши масаласи бўйича референдумни 17 июлга белгилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Президент сайтида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, давлат раҳбари ушбу қарорни Жанубий Осетия халқининг Россия билан бирлашишга бўлган тарихий истагидан келиб чиққан ҳолда ва Жанубий Осетия конституциясининг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қабул қилган.

“Жанубий Осетия Республикаси ва Россиянинг бирлашишини қўллаб-қувватлайсизми?” деган савол бўйича Жанубий Осетия Республикаси референдуми тайинлансин. Референдум ўтказиш санасини 2022 йил 17 июлга белгилансин”, — дейилади фармонда.

Май ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган президент Алан Гаглоевнинг инаугурацияси 21 майдан кейин бўлиб ўтади. Аввалроқ у “вақт келиши билан Жанубий Осетия Россия Федерациясига қўшилиш бўйича референдум ўтказишга тайёр бўлишини” маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Москва 2008 йил 26 августда Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди. Ўша ой бошида Россия Жанубий Осетияни Тбилиси ҳукмронлигига қайтаришга уринган Грузия армиясидан ҳимояга келди. Ўшандан бери Россия раҳбарияти ҳар икки республиканинг тан олиниши ҳукмрон воқеликни акс эттиради ва қайта кўриб чиқилиши шарт эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0