Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қайси маҳсулот нонуштага тўғри келмайди

© Foto : Aline Ponce/Pixabay Йогурт с овсяными хлопьями и клубникой
Йогурт с овсяными хлопьями и клубникой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нонушта учун мевали йогуртлар истеъмол қилиш ортиқча вазн йиғишга сабаб бўлади.
Нонушта учун мевали йогурт истеъмол қилиш ортиқча вазн йиғиш ва қандли диабетга чалиниш эҳтимолини оширади. Бу ҳақида парҳезшунос- нутрициолог Екатерина Матискина Sputnik радиосига маълум қилди.
Кўпчилик йогуртни эрталаб истеъмол қилишни афзал кўради. Агар йогурт таркибида мевалар, бошоқли маҳсулотлар ва шакар бўлса, фойдадан кўра зарар ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
“Агар ширин йогурт истеъмол қилсангиз, қонда шакар миқдори кескин тушади, сўнгра кескин камаяди”, - дейди парҳезшунос.
Мутахассиснинг айтишича, бундай нонуштадан бир қанча вақтдан ўтиб яна танавул қилишга тўғри келади. Бунинг ортидан эса вазн ошиши мумкин. Қонда шакар даражасининг “ўйнаши” ҳам семизликка олиб келади.
“Овқатдан шакарни қонга ўтказиш учун организмда кўп миқдорда инсулин гормони ишлаб чиқарилиши керак. Натижада йогуртдаги шакарнинг бир қисми қонга киради ва кўп миқдорда инсулин қолади. Бу очлик ҳиссини қўзғатади. Шундай қилиб “инсулин тебраниши” қўзғайди”, - дейди Матискина.
Унинг сўзларига кўра, инсулиннинг бундай тебраниши қандли диабетга чалиниш эҳтимолини ҳам пайдо қилади.
Шу сабабли, йогурт нонуштада истеъмол қилиш учун фойдали озуқа эмас.
“Нонуштада шундай овқатланиш керакка, ундан олинадиган қувват тушгача етиши керак”,- дейди нутрициолог.
Янгиликлар лентаси
0