Қозоғистонда ЙТҲга учраган автобусда неча киши бўлгани айтилди

© КазинформДТП автобуса в Казахстане
ДТП автобуса в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Oбуна бўлиш
ЙТҲ оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Айни пайтда 16 йўловчи туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консулхонаси маълумотига кўра, автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.Айни пайтда 16 нафар ўзбекистонлик туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Дипломатлар воқеа жойига етиб борган.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда”, дейилади Ўзбекистон ТИВ вакили хабарида.
Вазият Бош консулхона назоратига олинган. Айни дамда консуллик ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб тузилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанига олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигига +77779504422 ёки +77779504433 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл, таҳр.) туфайли автобус ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар текширув қўзғатилган.
Жамбил вилояти трассасида юз берган ЙТҲда жабрланганлар учун ишонч телефони очилган: 8 (7262) 51-35-75, 51-41-67.
Янгиликлар лентаси
0