Спорт

Россиялик профессор спорт шифокорлари учун маҳорат дарси ўтказди

© НОКУроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины
Уроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўқув дастури бел соҳаси билан оғриган беморларнинг саломатликларини тиклаш имкониятларини оширишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Россиянинг “Спинной мозг” жамияти президенти, профессор Андрей Владимирович Басков иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
© НОКУроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины
Уроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Уроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины
Тадбирда терма жамоаларда фаолият олиб бораётган шифокорлар, кўнгилли тингловчилар иштирок этишди. Ушбу ўқув дастури бел соҳасида оғриқ бўлган беморларнинг саломатлигини тиклаш имкониятини оширишга қаратилган.
Айтилишича, ҳозирда Ўзбекистон ва Россияда умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммолар учун жарроҳлик амалиётининг аралашуви кўп кузатилмайди. Андрей Басковнинг фикрича бу тўғри йўл.
“Ҳар бир жарроҳлик амалиёти билан инсон танаси шок ҳолатига тушади. Биз, тиббиёт вакиллари, қайси ҳолатда операция қилиш яхшироқ, қайси бирида ундан қочиш кераклигини билишимиз ва вазиятни чуқур ўрганишимиз керак. Бу жуда муҳим мавзу бўлиш билан бирга замонавий дунёда долзарб масаладир. Спорт тиббиёти вакиллари ҳам бу борада яхши билимга эга бўлишлари лозим. Зеро, спортчиларнинг саломатлиги, тўғри ҳаёт кечириши сизнинг қўлингизда”, дейди профессор.
Бундан ташқари, мазкур курслар консерватив терапия ва минимал-инвазив умуртқа поғонаси жарроҳлиги бўйича кўрсатмаларга аниқлик киритиш, бел соҳаси билан оғриган беморлар учун нейрохирург-вертебролог консультацияларда қатнашиш имконини беради.
© НОКУроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины
Уроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Уроки мастерства с российским профессором А. Басковым прошли в Центре спортивной медицины
Янгиликлар лентаси
0