Дунёда

Туркий тилли давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ассоциацияси ташкил этилди

© Нац. комитет по правам человекаТюркские страны создали ассосиацию по правам человека
Тюркские страны создали ассосиацию по правам человека  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ассоциация Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Туркиянинг Бурса шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси таъсис этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ хабар берди.
Унда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қозоғистон вакиллари ўртасида мемарандум имзоланди.
© Нац. комитет по правам человекаТюркские страны создали ассосиацию по правам человека
Тюркские страны создали ассосиацию по правам человека  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2022
Тюркские страны создали ассосиацию по правам человека
Ушбу Ассоциация инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва омбудсманларни ўзида бирлаштирмоқда.
“Тузилма Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги масалаларни самарали ҳал этишга кўмаклашади”, дейилади хабарда.
Янги ассоциацияни ташкил этиш юзасидан ўтказилган тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова иштирок этди.
Ассоциация фаолияти қуйидаги соҳаларни қамраб олмоқда:
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш йўналишидаги фаолият ҳамкорликда қўллаб-қувватланади;
Соҳасда тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади;
Қўшма ўқувлар ва семинарлар, илмий тадқиқотлар учун самарали платформа вужудга келади;
Халқаро ва минтақавий механизмларда ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар кенгаяди.
Маълумот учун, 2019 йил 18-19 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтган Омбудсманларнинг 2-халқаро конференциясида ва кейинги икки йил давомидаги онлайн учрашувларда ассоциациясини тузиш имкониятлари муҳокама қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0