Бемор болаларга “Аллергик сезувчанлик паспорти” топширилди

© Министерство инновационного развития УзбекистанаВ Узбекистане вручили первые аллергопаспорта
В Узбекистане вручили первые аллергопаспорта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2022
Oбуна бўлиш
Аллергия билан касалланган болалар учун “Аллергиясиз дунё” мавзусида қатор тадбирлар ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бутунжаҳон астма ва аллергияга қарши курашиш куни муносабати билан илк бор 5 нафар даволанувчи бемор болага “Аллергик сезувчанлик паспорти” топширилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
© Министерство инновационного развития УзбекистанаВ Узбекистане вручили первые аллергопаспорта
В Узбекистане вручили первые аллергопаспорта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2022
В Узбекистане вручили первые аллергопаспорта
Бутунжаҳон астма ва аллергияга қарши курашиш куни доирасида Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан “Аллергиясиз дунё” мавзусида қатор тадбирлар ўтказилди.
Унда бемор болалар ва уларнинг ота-оналари, соҳа мутахассислари иштирок этишди.
“Астма ва аллергия-2022 Ташхислаш ва даволашнинг инновацион усуллари” мавзусида ташкил этилган халқаро семинарда шошилинч ҳолатлар, астма хуружида бемор ва шифокорнинг хатти-ҳаракатлари, касалликнинг молекуляр диагностикаси каби масалалар кўриб чиқилди.
Унда Россияда хизмат кўрсатган шифокор, профессор Ольга Зайцева “Болаларда бронхиал астмани даволаш ва олдини олишда педиатрнинг роли” мавзусидаги марузаси билан иштирок этди.
Семинар давомида Халқаро молекуляр аллергологиянинг “Ёш олимлар кластери” томонидан қизиқарли танловлар ўтказилди.
Шунингдек, мавзуга доир расмлар, ижодий ишлар ва фотосуратлар кўргазмаси ҳамда онлайн болалар расм танлови ҳам ташкил этилди.
Маълумот учун, Халқаро молекуляр аллергология маркази замонавий ALEX-2 аллергик мультиплекс чиплари асосида 282 та аллергенларга сезгирлик текширувлари бепул йўлга қўйилган. Марказ ходимлари томонидан аллергочип усулида 1 021 нафар беморнинг таъсирчанлиги ўрганилди.
Янгиликлар лентаси
0