Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Жуалин туманида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Жуалин туманида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон президентининг тезкор топшириқларига асосан ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди.
Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.
Қозоғистон масъуллари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришди.
2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳокимликлар маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
Бугун яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
© МЧС Республики Узбекистан

Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистондаги ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди - Sputnik Ўзбекистон
1/5

2/5

3/5

4/5

5/5

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.
Янгиликлар лентаси
0