Норов ва Муҳриддин Тожикистон президентининг Тошкентга бўлажак ташрифини муҳокама қилишди

© Фото: МИД УзбекистанаВ Душанбе состоялись переговоры и.о. Министра иностранных дел Узбекистана Владимира Норова с главой МИД Таджикистана Сирожиддином Мухриддином.
В Душанбе состоялись переговоры и.о. Министра иностранных дел Узбекистана Владимира Норова с главой МИД Таджикистана Сирожиддином Мухриддином. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Oбуна бўлиш
Душанбеда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини муҳокама қилишди.
Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари учрашуви Душанбедаги МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида бўлиб ўтди.

“Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Тожикистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи юзасидан, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни атрофлича муҳокама қилдилар”, - дейилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлар яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича икки давлат президентларининг берган топшириқларини сўзсиз бажариш зарурлигини таъкидлашган.
Томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини имкон қадар тез муддатларда ўтказиш зарурлигини қайд этдилар.
Жорий йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланишини ҳисобга олган ҳолда маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қўшма йирик маданий тадбирлар уюштириш юзасидан якдил муносабат билдирилди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0