Спорт

Осиё кубоги-2023 Хитойда ўтказилмайдиган бўлди

© Пресс-служба АФУКубок Азии по футболу
Кубок Азии по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой коронавирус туфайли футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги мусобақасини ўтказишдан бош тортди
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Хитой эпидемиологик вазият сабабли футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги мусобақасини қабул қилмайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълум қилди.
24 жамоа иштирокидаги қитъа биринчилиги 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар Хитойнинг 10 та шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
“Осиё футбол конфедерацияси Хитойни ушбу турнирни ўтказиш ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилган COVID-19 пандемияси ҳолатини эътироф этади”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган бу мусобақа мезбони ким бўлиши яқин вақт ичида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги Осиё кубоги 3-саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси C гуруҳидан ўрин олган. “Оқ бўрилар” ўз юришларини 8 июнь куни Шри-Ланка жамоасига қарши бошлашади. 11 июнь куни Мальдив оролларига билан куч синашса, 14 июнда Таиландга қарши майдонга тушишади.
3-саралаш босқичида ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта иккинчи ўрин соҳиби Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
Янгиликлар лентаси
0