Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланди

© АО "Узбекистон темир йуллари"Посадка на поезд без распечатки электронных билетов
Посадка на поезд без распечатки электронных билетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Oбуна бўлиш
Рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта "Тошкент-Марказий" вокзалидан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. 15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.
16 майдан бошлаб эса Олмаота-2–Тошкент–Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта "Тошкент-Марказий" вокзалидан амалга оширилади.
Таъкидланишича, чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин. Чипталар нархи 197 минг сўмдан бошланади.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19 га тест топширгани тўғрисидаги (қозоқ, рус ёки инглиз тилида) маълумотнома (чегарадан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши) тақдим этиши шарт.
Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:
- Қозоғистон бош давлат санитария врачи қарорига асосан Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олинадиган COVID-19 га қарши эмланганлик паспорти/сертификати/маълумотномасига эга шахслар;
- Қозоғистонда COVID-19 га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар;
- 5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;
Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар, шу жумладан, “Путешествую без COVID-19” иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.
Янгиликлар лентаси
0