Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл в Бухару
Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари БАА президенти Шайх Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган БАА президенти Шайх Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад ибн Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0