Шомуродовнинг голи “Рома”ни аламли мағлубиятдан қутқариб қолди – видео

© AP Photo / Gregorio BorgiaФутболист Элдор Шомуродов
Футболист Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Oбуна бўлиш
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Италия чемпионатининг 37-турида “Рома” ўз майдонида “Венеция”ни қабул қилди.
“Рома” ҳужумчиси ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, 76-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шомуродовнинг бу голи унинг жамоасига дуранг натижани (1:1) тақдим этди.
Қайд этиш жоизки, “Венеция” 32-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолган эди ва бу жамоа атиги 26 очко билан А Сериянинг энг қуйи поғонасида жойлашган.
Қолаверса, Элдор Шомуродовнинг римликлар сафидаги 10 ўйинлик голсиз серияси ўз ниҳоясига етди. У охирги марта 19 январь куни Италия кубоги доирасида “Лечче” (3:1) қарши ўйинда тўп киритган эди. Шунингдек, ҳужумчи ўтган йилнинг декабридан бери илк бор А Серияда гол урди. 2021 йил 22 декабрда у “Сампдория” (1:1) дарвозасини ишғол қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0