Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўшинлари чекиниш вақтида дўкон ва дорихоналарни талашмоқда

© AP Photo / Andriy DubchakУкраинские военнослужащие около поселка Катериновка в ДНР
Украинские военнослужащие около поселка Катериновка в ДНР  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шундай аҳоли пунктларига гуманитар ёрдам тарқатаётган ДХР аскари ўз егулигини болаларга берди ва кўз ёшларини тутиб туролмади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Украина қўшинлари ортга чекинаётиб, дўкон ва дорихоналарни талашмоқда. Тинч аҳолини озиқ-овқат ва тиббиёт воситаларисиз қолдиришмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Донецк халқ республикаси (ДХР) ҳукумати раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин маълум қилди.
Благодатное аҳоли пунктига ДХР ҳукуматидан гуманитар ёрдам олиб келинди. Гагиннинг сўзларига кўра, бу ёрдам аҳоли учун айни муддаол бўлган, зеро озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари тақчиллиги бор. У бу ёрдам кўрсатиш мунтазам такрорланиши қўшимча қилган.
Худди шундай аҳоли пунктларига гуманитар ёрдам тарқатаётган ДХР ҳайдовчиси ўз егулигини Благодатное қишлоғидаги болаларга берди ва кўз ёшларини тутиб туролмади.
Янгиликлар лентаси
0