Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украиналик асир уларни қўмондонлари жанг пайтида қандай ташлаб кетишганини сўзлаб берди

Oбуна бўлиш
Украиналик ҳарбий Руслан Сердюк қандай асирга тушгани ва уларни жанг майдонида қўмондони қандай "тўп еми" каби қолдириб кетганини ҳикоя қилиб берди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Украина ҳарбийлари қўмондонлари ўз аскарларини назорат қилишмайди, хавф туғилган пайтда уларни шунчаки ташлаб кетиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу ҳақда украиналик асир ҳарбий Руслан Сердюк маълум қилди.
Украиналик асирлар сўроқ қилинган видеони Россия Мудофаа вазирлиги кўрсатди.
“Қўмондонлар ҳаммани ташлаб кетиш қолишди, бизни эса тўп еми каби қолдиришди. Отишма, ким қаёққа, кимдир окопдан чиқади, ҳеч нима йўқ, балки, соат 3 ёки 4 ларда кимдир “чекинамиз” деб қичқирди, тамом, - деди Сердюк.
У унинг отрядида неча киши бўлганини аниқ билмаслигини таъкидлади, лекин, қўмондоннинг сўзларига кўра, гап 45 нафар ҳарбий хизматчи ҳақида борган. 14 киши чиқишга муваффақ бўлган. Шу таркибда ўрмон ёқалаб кетишган ва россиялик ҳарбийларни учратиб қолишган.
“Қуролларимизни топширдик, ҳаммасини тўлиқ, овқатланмаганимизга уч кунча бўлиб қолганди, ҳеч нарса йўқ эди. Бизга россиялик аскарлар сув ва егулик беришди. Ҳамма ер иссиқ, кунига уч марта овқат беришади, сув, тамаки беришади. Ҳамма нарса бор, ҳеч ким урмайди, хафа қилмайди”, - дея ҳикоя қилади Сердюк.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0