Энди ер участкасини онлайн хусусийлаштириш мумкин

© CC0 / Unsplash / Christin HumeДевушка за ноутбуком
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Ер участкасини масофадан туриб хусусийлаштириш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва дифференциал тўлов ундирилади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда ер участкаларини хусусийлаштириш учун my.gov.uz порталига онлайн мурожаат юбориш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.
Фуқаролар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин.
Порталга келиб тушган ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Мутахассислар ер участкасини хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонларни текшириб чиқади.
Қурилиш бўлимлари эса ер участкаси ҳудудининг шаҳарсозлик меъёрларига мос келишини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгач фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади. Бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди.
Аризани кўриб чиқиш учун 24 300 сўм миқдорида йиғим ва ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.
Маълумот учун, ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзигина сотиб олади. Бу аукционга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин эмас.
Янгиликлар лентаси
0