Эрон Россиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишни 3 баравар оширмоқчи

© Sputnik / Виталий БелоусовПшеница на полях, архивное фото
Пшеница на полях, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Казем Жалолийга кўра, сўнгги йилларда Эрон Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маълум бир гуруҳини доимий равишда сотиб олмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Эрон Россиядан дон импортини оширишни режалаштирмоқда. Мамлакат ҳар йили 20 миллион тоннадан ортиқ дон ва мойли ўсимликлар сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалолий РИА Новости нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Эрон Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маълум бир гуруҳини доимий асосда сотиб олмоқда. Хусусан, 2021 йилда мамлакат Россиядан 7 миллион тонна ғалла импорт қилган ҳолда, ушбу маҳсулотларни Россиядан импорт қилиш бўйича биринчи ўринни эгаллаган.
“Жорий йилда ҳам бу жараён кенгайтирилади. Умуман олганда, Эрон Россиядан йилига 20 миллион тоннадан ортиқ дон ва мойли ўсимликлар импорт қилиш имкониятига эга”, дейди дипломат.
Аввалроқ, Венадаги Эрон музокарачилари делегацияси маслаҳатчиси Муҳаммад Марандий Теҳрон нефть бозорида Москва билан рақобатлашиш ниятида эмаслигини айтган эди.
Апрельойида эса Россия-Эрон ишбилармонлар кенгаши раиси Владимир Обиденов Эрон Россияга кийим-кечак ва поябзал етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0