Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши хато бўлади – Рябков

© Sputnik / Владимир ТрефиловЗаместитель министра иностранных дел Российской Федерации Сергей Рябков
Заместитель министра иностранных дел Российской Федерации Сергей Рябков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Финляндия ва Швециянинг НАТОга эҳтимолий қўшилишиши хусусида фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ҳеч кимнинг Россия Финляндия ва Швециянинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига (НАТО) қўшилишига шунчаки тоқат қилиши борасида хом хаёли бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.

“Брюссель, Вашингтон ва бошқа НАТО пойтахтларида ҳам биз бунга шунчаки тоқат қилишимиз борасида ҳеч қандай хом хаёл бўлмаслиги керак”, - деди у журналистларга берган интервьюсида.

Рябков бу мамлакатлар НАТОга қўшилган тақдирда ҳарбий кескинлик даражаси ортиши, олдиндан айтиладиган нарсалар камайишини эслатди.
“Бу галдаги узоқ муддатли оқибатларга эга оғир хато. Хўш, нима ҳам қилардик. Бугун тегишли мамлакатларда сиёсий қарорларни қабул қилаётганларнинг даражаси шунақа”, - дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари ўринбосари.
15 май куни Финляндия НАТОга қўшилишга қарор қилганини расман эълон қилди. Унинг ортидан Швеция ҳам шундай қарорга келганини маълум қилди. Шу билан бирга, Швеция агар унинг аризаси маъқулланса, у ўз ҳудудида ядро қуроли ва ҳарбий базаларни жойлаштиришга қарши чиқишини билдирган.
Россия НАТО зиддиятни мақсад қилиб олганини бир неча марта таъкидлаган.
Куни кеча Россия ва Финляндия президенти Владимир Путин ва Саули Ниинистёнинг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтган эди. Кремль хабарига кўра, Путин финляндиялик ҳамкасбига бетарафлик сиёсатидан воз кечиш хато бўлиши мумкинлигини айтган, чунки Ниинистёнинг мамлакати учун хавфсизлиги учун таҳдид мавжуд эмас.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков алянснинг кенгайиши Европага хавфсизликни келтирмаслиги, НАТО агрессив характерга эга эканини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0