Ҳафта ўртасида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади

© pixabay.com/Joshua_seajw92Капли дождя
Капли дождя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
18 май куни нам ҳаво массаси шарққа қараб ҳаракатланади. Марказий ва шарқий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаради.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун, 16 май куни, республика бўйича ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кундуз куни ҳаво май ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача исийди ва +27...30даража атрофида бўлади.
17 май куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига нам булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, уларнинг ўтишида Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
18 май куни нам ҳаво массасининг шарққа қараб ҳаракатланиши республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича беқарорликни келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
19 май куни фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
20 май куниреспублика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.
Бу ҳафтада ҳаво ҳарорати +25...+30 даража атрофида, баъзи жойларда +32 даражагача бўлади.
18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Уш ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0