Менделеев олимпиадасида Ўзбекистон 10та медаль соҳиби бўлди

© ПИИМА56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Менделеев халқро олимпиадасида Ўзбекистон 10та медал билан жамоалар орасида иккинчи ўриннни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Тошкентда 15 май куни якунланган Менделеев халқро олимпиадасида (ММО) ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари 10та медаль соҳиби бўлишди. Бу ҳақида Президент таълим муассасалари агентлиги маълум қилмоқда.
© ПИИМА56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
Олимпиаданинг тақдирлаш маросимда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, Олимпиада иштирокчиларини қутлади:

56-Халқаро Менделеев олимпиадаси доирасида дунёнинг 16 мамлакатидан иқтидорли ёшлар ҳамда кимё илмининг энг буюк намоёндалари Юртимизга ташриф буюрганидан бағоятда хурсандмиз! – дейди Президент таълим муассасалари агентлигидиректори Ҳилола Умарова.

ММО-56 мусобақасида 16 мамлакатдан 100 га яқин мактаб ўқувчилари иштирок этдилар. Улар 28 та бронза, 18 та кумуш ва 9 та олтин медаль учун кураш олиб боришди.
Менделеев олимпиадаси Тошкент шаҳрида кундузги форматда ўтказилди ва иккита назарий ҳамда битта тажриба босқичидан иборат бўлди.
© ПИИМА56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
Умумжамоа ҳисобида етакчи - 5та олтин 4та кумуш ва 1та бронза олган Россия терма жамоаси бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро Менделеев олимпиадасида жами 10 та медални қўлга киритди. Шундан 1таси олтин, 4 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир.
Москва давлат университетининг Кимё факультети декани Степан Калмиков бу йилги Олимпиада ғолиблари орасида беш давлат вакиллари борлигини қайд этди.
"Бу йил медаль соҳиблари орасида бирданига бешта давлат вакили бор. Қолаверса, анъанавий тарзда кучли натижа кўрсатаётган жамоалар ҳам, олтин медаль соҳиблари орасида янги келганлар ҳам бор. Айниқса, Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Айни пайтда мамлакатда таълим соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу ўз самарасини яққол кўрсатмоқда”, - деди Калмиков.
Халқаро Менделеев кимё олимпиадасининг мутлақ ғолиби сифатида москвалик Игнатий Тарабрин мактаб ўқувчилари эътироф этилди. Улар 2 миллион рубль миқдоридаги академик Валерий Лунин мукофотига сазовор бўлдилар.
Медаллар бўйича етакчи жамоалар:
1.
Россия - 5та олтин, 4та кумуш, 1та бронза;
2.
Ўзбекистон - 1та олтин, 4та кумуш, 5та бронза;
3.
Беларусь - 1та олтин, 3та кумуш;
4.
Туркия - 1та олтин, 1та кумуш, 2та бронза;
5.
Исролил - 1та олтин, 3та бронза;
6.
Қозоғистон - 3та кумуш, 5та бронза;
7.
Озарбайжон - 1та кумуш, 2та бронза;
8.
Арманистон - 1та кумуш, 1та бронза;
9.
Венгрия - 1та кумуш; 2та бронза;
10.
Австрия, Сурия - 2тадан бронза;
11.
Саудия Арабистони, Қирғизистон, Хорватия - 1тадан бронза.
© ПИИМА56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
56-ая Международная Мендеелевская олимпиада в Ташкенте
Ўзбекистонлик медаллар соҳиблари:
1️) Жамолов Азимжон Равшан ўғли - олтин медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси);
2️) Бадалова Мафтуна Лутфулло қизи - кумуш медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси;
3️) Боймаҳамадов Икромиддин Ахмаджон ўғли - кумуш медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси;
4) Гафаров Эмирали Алиевич - кумуш медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси;

5) Маҳмудов Абдуллоҳ Алишер ўғли - кумуш медаль. Тошкент шаҳридаги 81-ИДУМ ўқувчиси.
6️) Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - бронза медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси;
7️) Назаров Азизбек Фаррух ўғли - бронза медаль. Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси;
8️) Шайматов Шерзод Шахобиддин ўғли - бронза медаль. Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ ўқувчиси;
9) Мелиқўзиев Озодбек Эркинжон ўғли - бронза медаль. Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 2-ИДУМИ ўқувчиси;
10) Эргашев Муродбек Анварович- бронза медаль. Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 68-ДМИ ўқувчиси.
Янгиликлар лентаси
0