“Москвич” заводида келажакда электромобиллар ишлаб чиқарилади - Собянин

© Sputnik / V. Knyazev / Медиабанкка ўтишЭкспериментал автомобиль: 7 ўринли универсал "Москвич-2139 Арбат"
Экспериментал автомобиль: 7 ўринли универсал Москвич-2139 Арбат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Сергей Собянин "Москвич" заводида дастлаб автомобиллар, кейин электромобиллар ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Асосий ҳамкор - Камаз бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин “Москвич” бренди остида автомобиллар ишлаб чиқариш қайта тикланишини маълум қилди. Унга кўра, завод келажакда электромобиллар ишлаб чиқаради.
“Чет эллик эгаси Москвадаги “Renault” заводини ёпишга қарор қилди. Бу унинг ҳуқуқи, лекин биз минглаб ишчиларнинг ишсиз қолишига йўл қўя олмаймиз. Шунинг учун мен заводни шаҳар балансига олишга ва тарихий Москвич бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни қайта тиклашга қарор қилдим”, - деб ёзади Собянин.
Шаҳар мерига кўра, КАМАЗ қайта тикланган Москва автомобиль заводи “Москвич”нинг асосий технологик ҳамкорига айланади.
“Биринчи босқичда ички ёнув двигателига эга классик автомобиллар, келгусида эса электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади”, дейди у.
Унинг таъкидлашича, КАМАЗ ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Россияда максимал миқдордаги автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш устида ишлар бошланган.
“Волгоград проспектидаги автомобиль заводи узоқ ва шонли тарихга эга. Деярли юз йил олдин у Fordавтомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Ўнлаб йиллар давомида бу ерда афсонавий маҳаллий “Москвичлар” ишлаб чиқарилган. 1998 йилдан бери “Renault” заводи билан ҳамкорлик қилади ва “Logan”, “Dusters” ва “Sandero”конвеердан чиқди. 2022 йилда биз “Москвич” тарихида янги саҳифа очамиз”, дейди Сергей Собянин.
Маълумот учун, март ойи охирида “Renault” Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилган.
Айтиш жоизки, Москвада 2021 йилнинг декабрь ойида электобуслар сони 1000дан ошган эди. Уларнинг аксарияти "Камаз" билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Московский электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Муваффақиятли тажриба - Москвада электробуслар сони 600дан ошди
Янгиликлар лентаси
0