Ўзбекистон жамоаси Петербургдаги Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги мусобақа ғолиб бўлди

© Фото: Ўзбекистон ХТВЎзбекистон жамоаси Санкт-Петербургдаги Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги мусобақа ғолиб бўлди
Ўзбекистон жамоаси Санкт-Петербургдаги Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги мусобақа ғолиб бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси "Шатлова" ва "КУРСК" терма жамоаларини мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. 12-15 май кунлари Санкт-Петербургда XVIII халқаро футбол турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйларининг 11-12 ёшли тарбияланувчилари иштирок этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
“Тошкентдаги 21 ва 22-сонли ҳамда Чирчиқги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлишди”, - дейилади хабарда.
22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Абдулазиз Маннопов бошчилигидаги мусобақада терма жамоа "Шатлова" жамоаси устидан 4-1 хисобида ғалаба қозонди.
Ёш спортчилар финал босқичда "КУРСК" терма жамоасини 5-4 хисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди.
Янгиликлар лентаси
0