Дунёда

Пекин G7 давлатларини ноқонуний санкцияларни тўхтатишга чақирди

© AFP 2022 / GREG BAKERОфициальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь
Официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой G7давлатларини тинчликка эътибор қаратишга ва ноқонуний санкцияларни тўхтатишга чақиради.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Пекин “Катта еттилик” давлатларини тинчликка эътибор қаратишга, бошқа мамлакатларда ноқонуний санкциялар қўллаш ва рангли инқилобларни қўзғатишни бас қилишга чақиради, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ЧжаоЛицзянь. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Катта еттилик” давлатларини бутун дунёда тинчлик ва тараққиётга чинакам эътибор қаратишга, икки ёки ҳатто бир нечта стандартлар қўллашни тўхтатишга, ўз кучини кўрсатиш учун сабабсиз бошқа давлатлар “остонаси”га ҳарбий самолётлар ва кемалар юборишни бас қилишга чақирамиз”, - деди дипломат бугун бўлиб ўтган брифингда.

Шунингдек, у “Катта еттилик”ни ҳар фурсатда рангли инқилоблар уюштириш учун бошқа мамлакатларга боришни, мазкур мамлакатларга нисбатан ноқонуний санкциялар қўллаш ёки экстратерриториаль юрисдикциядан фойдаланишни тўхтатишга чақирди.
Маълумот учун, “Катта еттилик” давлатларига Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония киради.
Янгиликлар лентаси
0