Россия

Renault гуруҳининг Россиядаги активлари давлат мулкига айланади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЗавод по производству автомобилей Renault
Завод по производству автомобилей Renault - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Renault келгуси 6 йил ичида АвтоВАЗдаги ўз улушини қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Renault гуруҳининг Россиядаги активлари давлат ва Москва ҳукумати мулкига айланмоқда, деб хабар қилди Саноат ва савдо вазирлиги ўз Телеграм-каналида.

“Имзоланган шартномалар Renault Russia акцияларини Москва шаҳри ихтиёрига ҳамда Renaultга тегишли бўлган АвтоВАЗ акцияларини - Россия саноат ва савдо вазирлигига бўйсунувчи ФГУП НАМИга ўтказишни назарда тутади”, — дейилади хабарда.

Шундай қилиб, активлардаги улушлар қуйидагича тақсимланади:
Renault Russia ЁАЖнинг 100% акциялари Москва ҳукуматига ўтади;
АвтоВАЗ автомобиль концернининг 67,69% акциялари Россия Федерацияси мулкига айланади (ФГУП НАМИ);
АвтоВАЗнинг қолган акциялари "Ростех" ихтиёрида қолади.
АвтоВАЗ Россияда Renault автомобилларига хизмат кўрсатишни амалга оширади, шунингдек, ўз заводларида бутун Lada русумли ассортиментини ишлаб чиқаришни давом этади.
Саноат ва савдо вазирлиги маълум қилишига кўра, Renault келгуси 6 йил ичида АвтоВАЗдаги ўз улушини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Француз автомобиль ишлаб чиқарувчиси АвтоВАЗга эгалик қилувчи "Ростех" билан қўшма корхонанинг деярли 68% акцияларига эгалик қилган. Renault 23 март куни Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатганини эълон қилган эди.
АвтоВАЗ икки марка - Lada ва Renault учун тўлиқ тциклли автомобиллар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаради. Заводлар Тольятти ва Ижевскда жойлашган. Бугунги кунда Lada бренди бешта моделлар оиласидан иборат автомобиллар ишлаб чиқармоқда: Vesta, Xray, Largus, Granta ва Niva.
Янгиликлар лентаси
0