Россия компанияси Тошкентда кўчмас мулк харитасини яратиши мумкин

© Sputnik / А. Варфоломеев / Медиабанкка ўтишПроспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте
Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Россия компанияси билан пойтахтдаги кўчмас мулк объектлари харитасини ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Россиянинг “Commonwealth Partnership” консалтинг компанияси билан Ўзбекистон пойтахтидаги кўчмас мулк объектлари харитасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 13 май куни ҳокимликда ушбу компания раҳбарияти – бошқарувчи ҳамкор Сергей Рябокобилко ва тадқиқот бўлими раҳбари Денис Соколов билан учрашув бўлиб ўтган.
Учрашув давомида Денис Соколов “Тошкент агломерациясида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини тақдим этган.
Лойиҳага мувофиқ:
пойтахтнинг кўчмас мулк харитасини яратиш;
офис кўчмас мулкининг таснифи;
кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар учун шароит яратиш;
барқарор кўчмас мулк бозорини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича йўл харитасини ўз ичига олади.
Маълумот учун, Россиянинг Rostec корпорациясига тегишли “Швабе” холдинги Ўзбекистоннинг “Tech Age” компанияси билан шартнома тузган эди. Томонлар биргаликда Ўзбекистон шаҳар инфратузилмасига интеллектуал транспорт тизимларини (ИТТ) жорий этишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0