Толиблар улар армияси 130 минг кишидан иборат эканини маълум қилишди

© AP Photo / Khwaja Tawfiq SediqiФлаг талибов
Флаг талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Февраль ойида толиблар янги афғон армиясига 150 минг кишини қабул қилишларини маълум қилишганди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Афғонистонда ҳукумат тепасига келган “Толибон”* улар армияси 130 минг кишини ташкил этишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда TOLO News.
Февраль ойида толиблар янги афғон армиясига 150 минг кишини қабул қилишларини маълум қилишганди. Қуролли кучларни янгилаш дастури доирасида тажрибали зобитларни қидиришга алоҳида эътибор берилган.
“130 мингдан зиёд киши рўйхатга олинди ва бу жараён давом этмоқда. Рўйхатдан ўтказиш якунланганидан кейин афғонистонликлар мустақил, яхши тузилган ва содиқ армияни кўради, у афғон ўлкаси ва чегаралари хавфсизлигини таъминлайди ва ҳимоя қилади”, - деди "Толибон"* ҳукумати Мудофаа вазирлиги вакили Иноятулла Ҳаворизмий.
Таъкидланишича, қўшинлар учун форма ишлаб чиқилмоқда.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0