Ходимларнинг психологик портрети Россия методи асосида шакллантирилади

© Pexels/fauxelsСотрудники компании
Сотрудники компании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2022
Oбуна бўлиш
Давлат хизматчилари ўртасида ўтказилган тест натижалари асосида 1 100 та кўникмалар паспорти ва 8 350 та психологик портрет шакллантирилди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистон давлат хизматчиларини баҳолаш Россия тажрибаси асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Агентлик давлат фуқаролик хизмати тизимини тўлақонли психологик ва ижтимоий тадқиқот хизмати билан таъминлашни режалаштирмоқда.
Ҳозирда халқаро миқёсида кенг фойдаланилаётган давлат хизматчиларини баҳолайдиган Ассессмент маркази тизими бўйича Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (РАНХиГС) қошидагиДавлат бошқаруви олий мактабининг Раҳбар кадрларни баҳолаш ва ривожлантириш факультети тажрибаси Ўзбекистон шароитига мослаштирилмоқда.
“Давлат фуқаролик хизматчиларининг компетенцияларини баҳолашга оид хорижий методикаларни рақамлаштириш бўйича ишлар олиб борилди. Бунда, 4 та тест (Вандерликнинг қисқа саралаш, Гилфорднинг Социал интеллектни тадқиқ этиш, Ершовнинг Раҳбарнинг йўналганлик турини аниқлаш ва Равеннинг Прогрессив матрицалар тестлари) ўзбек тилига таржима қилиниб, мослаштирилди”, - дейди агентлик бошқарма бошлиғи Жасур Маҳмудов.
Ушбу тестлар агентликнинг электрон порталига интеграция қилинмоқда.
Давлат хизматчилари “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” (test.argos.uz) электрон ахборот тизими орқали жами 130 мингдан зиёд психологик тест топширишган.
Улар ўртасида ўтказилган тест натижалари асосида 1 100 та кўникмалар паспорти ва 8 350 та психологик портрет шакллантирилди.
Янгиликлар лентаси
0