Колумнистлар

Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлса Россия қандай чора кўради?

© AFP 2022 / ROBERT VANDEN BRUGGEDark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical "activation order" to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.
Dark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical activation order to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Альянс кенгайишининг ҳақиқий натижаси Шимолий Европа мамлакатлари хавфсизлигининг сезиларли даражада камайиши бўлади, деб ҳисоблайди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.
Финляндия ва Швеция ҳисобига НАТОнинг Шарққа кенгайиши- Россия хавфсизлигига янги таҳдид. Москва бунга жавобан Калининграддан Мурманскгача, Болтиқ денгизидан Баренцгача бўлган ҳудудга янги ҳарбий тузилмалар ва юқори технологияли зарба (ядровий) қуролларини жойлаштириш орқали жавоб беришга мажбур.
Финляндия ва Швеция узоқ вақтдан буён НАТО билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келган. Ва бугун улар АҚШ манфаатларига давлат бетарафлиги ва суверенитети қолдиқларини қурбон қилишга тайёр. Хельсинки ва Стокголмда тегишли қарорлар қабул қилинган ва амалга оширилиш босқичида.
Альянс мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 15 май куни Берлинда янги аъзоларни қабул қилиш масаласини муҳокама қилишди ва кутилаётган “тарихий” воқеани ижобий баҳолашди. Мадридда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида янада хавфли ва рақобат муҳитига мослашиш бўйича янги Стратегик концепция ва режа қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, альянс 2020 йилнинг декабридан буён Россияни расман ўзининг душмани ва 2030 йилгача асосий ҳарбий таҳдид сифатида билади. Қаерга ва нима учун аъзо бўлишаётгани ҳаммага тушунарли.
Финляндия ва Швециянинг Шимолий Атлантика альянсига кириши Россияга шимоли-ғарбий йўналишда ҳарбий таҳдидлар доирасини сезиларли даражада кенгайтиради. Потенциал операциялар театри ёки Болтиқбўйидан Баренц денгизигача бўлган 2000 километрлик фронт қуруқликдаги кучлар, Россия денгиз флоти ва Ҳарбий космик кучларининг янги тузилмалари ва бўлинмалари, юқори технологияли зарба қуроллари, гипертовушли ракета комплекслари ва ҳаво мудофаасига қарши тизимларнинг зичланиши билан тўлдирилиши керак.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг бугун Россия Федерацияси Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини қабул қилмаслигини хабар қилгани бежиз эмас. Бу кенгайиш “узоқ оқибатларга олиб келадиган хато”.
Эҳтимол Россия Қуролли Кучлари Бош штаби аниқ ҳарбий-техник қарши чоралар аллақачондан ишлаб чиқиляпти. Жавоб тезлиги ва жиддийлиги минтақадаги вазиятнинг ривожланишига боғлиқ. Бир нарса аниқ - Москва ҳеч кимга Россия чегаралари яқинида ҳарбий таҳдидлар яратишга йўл қўймайди.
Аввалроқ Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Дмитрий Полянский ядровий державага таҳдид солаётган давлатларга “барча вариантларни ҳисобга олиши кераклигини” эслатиб ўтган эди. Ядровий кенгайиш эҳтимоли истисно қилинмайди.

Ҳарбий кенгайиш

Россия Федерациясининг компенсация чоралари кўламини англаш учун альянс “янги аъзолари”нинг жанговар салоҳиятини кўриб чиқамиз.
Global Firepower ҳарбий кучлари рейтингида Финландия 142 та мамлакат орасида 53-ўринни эгаллаган - Беларусиядан бир поғона паст. 5,6 миллион аҳоли ва 23 000 кишилик армияга эга нейтрал давлат учун яхши кўрсаткич (сафарбарлик салоҳияти - 900 000 киши).
Қуруқликдаги кучлар 200 та танк, 2000 дан ортиқ бошқа зирҳли техника, 777 та артиллерия ва 46 та ракета ўрнатмалари билан қуролланган.
Финляндия ҳаво кучларининг асосини 55 та зарба берувчи самолёт ва 20 та вертолёт ташкил этади.
Ҳарбий-денгиз флотида саккизта патрул катери ва 18 та траль техникалари бор.
Яқинда Хельсинки АҚШдан 64 та F-35A қирувчи самолёти ва муҳим мобиль ва стационар нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган 120 та AGM-158 JASSM (370 км гача масофага) юқори аниқликдаги ҳаводан ерга қанотли ракеталарини буюртма қилди.
Фин матбуоти Ғарб оммавий ахборот воситаларига таяниб НАТОнинг Болқон, Афғонистон ва Ироқдаги операцияларида Финляндиянинг алоҳида роли, Европадаги энг яхши фин артиллериячилари, учувчилари ва кибермутахассислари ҳақида ҳикоя қилади. Гўёки, Финляндияда Германиядан кўра танк кўпроқ. Бу ҳарбийлаштириш манфаати учун тўқилган ошкора ёлғон.
Швеция ҳарбий қудрати бўйича дунёда 25-ўринда (Польша ва Жанубий Африка ўртасида). Ҳар қандай ҳолатда ҳам жуда ишончли бетарафлик. Шведлар финлардан икки баравар кўп (10,3 миллион киши), аммо Швеция армияси анча кичик - 16 минг “штик”.
Одам кам, темир кўп. Қуруқликдаги кучлар 120 та танк, 3370 та бошқа зирҳли техника, 192 та артиллерия ва 140 та ракета ўрнатмалари билан қуролланган. Швеция ҳаво кучлари - 70 та зарба берувчи самолёт ва 50 дан ортиқ вертолётга эга. Стокгольм фахри 7 та корвет, 5 та сув ости кемаси, 170 та патруль катери ва траль техникасидан иборат ҳарбий -денгиз флотидир.
Натижани умумлаштирамиз. Финляндия ва Швеция тимсолда Россияга душман бўлган НАТО блоки 39 минг ҳарбий хизматчи, 320 танк, 1000 дан ортиқ артиллерия ўрнатмалари, 125 та жанговар самолёт ва 70 вертолётга эга бўлиши мумкин. Шунингдек, бу уларга Европанинг шимолидаги фойдали стратегик позицияларни беради (узунлиги 1000 км дан ортиқ қуруқликдаги Россия-Финляндия чегараси).
“Янга аъзолар” НАТОга кириш босқичларидан ўтаётган бир пайтда, катта ҳамкорлар (айниқса, британияликлар) “иттифоққа қўшилишдан олдин Швеция ва Финляндия хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида Болтиқбўйи минтақасида ҳарбий иштирокини оширяпти. Аммо минтақада объектив таҳдидлар йўқ.
Американинг Wilson Center тадқиқот маркази томонидан 2021 йилда ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, финларнинг тахминан 26% алянсга қўшилиш тарафдори, 40% эса қарши. Илгари Финляндия жамияти “ўн йиллаб” аъзолик масаласида аниқ қарор қабул қила олмаган эди.
Швецияда шунга ўхшаш 2022 йилги сўровномада одамларнинг 42% рози ва 37% қарши чиқди.
Шимолий Европанинг нейтрал давлатларини Россияга қарши ҳарбий блокка масъулиятсиз жалб қилиш хавфсизликка эмас, балки АҚШ ва НАТОнинг яқинлашиб келаётган тажовузкорлиги - охирги Фин ва Швецияга урушга хизмат қилади.
Бугунги Украина - нейтрал давлатда ўз ҳудуди иттифоқ кучлари томонидан ўзлаштирилганидан кейин содир бўлган ҳалокатли ўзгаришларнинг ёрқин намунаси.
Айни пайтда Польшага Россиянинг Калининград вилоятини демилитаризация қилишни яна бир марта таклиф қилишяпти.
Яқинда НАТОга қўшилган давлатлар - фронт чизиғи давлатлари - америкалик хўжайинларига содиқ хизмат қилишга интиляпти ва шунинг учун улар Россияга нисбатан энг тажовузкор.
Европа учун жуда хавфли тенденция, Финляндия ва Швеция учун тузоқ.
Шимолий Атлантика иттифоқи ҳуқуққа ва ҳатто қуролланиш соҳасида технологик устунликка эга бўлмасдан дунёни беқарорлаштиряпти. Биринчи бўлиб ҳужумга “кичик иттифоқчилар” қўйилади. АҚШ бошчилигидаги коллектив Ғарб Россия ва Хитой билан глобал ҳарбий можаро томон йўл олди.
Ва шунга қарамай, дунёдаги соғлом кучлар кучайиб боряпти, Европа ва НАТО мамлакатлари эса давлатлараро қарама-қаршиликлар, Киев режимига бемаъни қурол етказиб бериш ва Россияга қарши ўз жонига қасд қилишдек ўзига хатарли бўлган санкциялари туфайли заифлашишда давом этяпти.
Янгиликлар лентаси
0