Италиянинг “Eni” компанияси банк ҳисобини рублда очишга тайёр

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишНефтегазовые предприятия Страсбурга
Нефтегазовые предприятия Страсбурга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
“Bloomberg” ёзишига кўра, бу Европанинг Москвага қарши бирлашган жабҳаси парчаланиб бораётганининг сўнгги белгисидир.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Италия энергетика компанияси “Eni” Россия талабларини бажарган ҳолда “Газпромбанк”да рублда ҳисоб рақам очишга тайёрланмоқда. Бу ҳада “Bloomberg” компанияга яқин манбаларга таяниб, хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг фикрича, компания жорий ойдаги зарур тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ва газ таъминоти учун ҳар қандай хавф-хатарни олдини олиш мақсадида “Газпромбанк”да ҳисобварақ очиш жараёнини 18 майдан бошлайди.
“Бу Европанинг Москвага қарши бирлашган жабҳаси парчаланиб бораётганининг сўнгги белгисидир”, дейилади хабарда. Рубль ҳисобварақларини очиш “Eni” томонидан эҳтиёт чораси ҳисобланади. Ушбу ҳаракат компанияга Россиянинг газ учун тўловни рублда тўлаш талабини бажаришга имкон беради.
Бироқ, компания вакили миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортди ва фирма иккита ҳисоб рақам очиш ниятида эканлигини инкор қилди.
Аввалроқ, “Bloomberg” манбаларга таяниб, Россия гази учун тўловлар евродан рублга ўтказилган тақдирда “Eni” май ойида тўловни амалга ошириш ниятида эканлигини ёзган эди.
“Eni” 66 мамлакатда фаолият юритувчи ва 32 000 га яқин одамни иш билан таъминлаган энергия компанияси. Нефт ва газни қидириш, ўзлаштириш ҳамда қазиб олиш билан шуғулланади.
“Bloomberg” маълумотларига кўра, бугунги кунда камида 20 та европалик харидор “Газпромбанк”да рублда ҳисоб рақамлар очган ва яна 14 нафари бунинг учун зарур ҳужжатлар тўплаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Россия президенти Владимир Путин дўст бўлмаган давлатлар билан газ савдоси қоидалари тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, бу каби давлатлар Россия банкларида рублда ҳисоб очиши керак. Агар дўст бўлмаган мамлакатлардан келган харидорлар янги тўлов шартларини бажармаса, амалдаги газ етказиб бериш шартномалари тўхтатилади.
Ҳозирги вақтда Россия истеъмол қилинадиган газнинг қарийб 40 фоизини Европага эетказиб беради ва унинг энг йирик экспортчиси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0