Кубан саноатчилари Ўзбекистон билан шартнома имзолади

© Пресс-служба Краснодарского краяСтенд Краснодарского края на "Иннопроме" в Ташкенте
Стенд Краснодарского края на Иннопроме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Краснодар ўлкаси ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга қадоқлаш, озиқ-овқат, қозон ва энергетика ускуналари ҳамда автокимё маҳсулотларини етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Кубан саноат ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон билан 20 миллион рубллик шартномалар имзолади. Ҳозирда тадбиркорлар яна 400 миллион рубллик келишувлар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси маъмурияти хабар берди.
“Ўзбекистонда бўлиб ўтган “ Иннопром. Марказий Осиё 2022” кўргазмасида Краснодар ўлкаси саноатчилари 20 миллион рублдан ортиқ шартномалар имзолади. Улар яна 19 компания билан қиймати 400 миллион рублга яқин Кубан маҳсулотларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Тузилган шартномалар доирасида Краснодар ўлкаси ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга қадоқлаш, озиқ-овқат, қозон ва энергетика ускуналари ҳамда автокимё маҳсулотларини етказиб беради.
Эслатиб ўтамиз, кўргазма 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Арманистон ва Европанинг бир қатор давлатларидан келган тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этди. Кўргазмада Краснодар ўлкасидан 13 та саноат корхонаси намойиш этилди.
Аввалроқ, Кубан ҳукумати Кубаннинг 100 дан ортиқ енгил саноат корхоналари, жумладан кийим-кечак, поябзал, тўқимачилик, чарм ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, 200 дан ортиқ мебел саноати корхоналари ўзбек ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор экани ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этиш керак, Россия Ўзбекистоннинг етакчи сармоявий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Хусусан, Россиянинг 84 субъекти республика корхоналари билан ҳамкорлик қилади. Уларнинг энг фаоллари Москва шаҳри, Рязань, Новосибирск, Нижний Новгород ва Ленинград вилоятлари, шунингдек, Бошқирдистон ва Татаристон Республикаларидир.
Яқинда Астрахан ва Самара вилоятлари ҳокимияти ҳам Ўзбекистон билан минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилган.
Янгиликлар лентаси
0