Дунёда

КХШТ кузда Марказий Осиё ҳудудида машғулотлар ўтказади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишУчение ОДКБ «Взаимодействие-2018»
Учение ОДКБ «Взаимодействие-2018» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
КХШТ вазифаси - аъзо мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар кузда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бир қатор қўшма машғулотлар ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин душанба куни Москвада бўлиб ўтаётган уюшманинг юбилей саммитида айтиб ўтди.

“Жорий йилнинг кузида ташкилотимизнинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бир қатор қўшма машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Ишончим комилки, бу тадбирлар жанговар шайликни, давлатларимиз ҳарбий тузилмаларининг мувофиқлик даражасини, умуман олганда, жанговар тайёргарликни оширишга хизмат қилади”, дейди Россия президенти.

Унинг сўзларига кўра, КХШТ кучларини замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий контингентларнинг тезкор мувофиқлигини ошириш, ҳарбий тузилмалар ва махсус хизматларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг уйғунлигини такомиллаштириш зарур.
Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Москвада КХШТнинг 30 йиллигига бағишланган саммит бошланди.
Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.
КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
Янгиликлар лентаси
0