Инфографика

Марказий Осиё - Россиянинг имтиёзли ҳамкори

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия - Марказий Осиё ҳамкорлиги икки томонлама характерга эга: бир томондан меҳнат мигрантлари Россия ЯИМининг 8 %ини яратаётган бўлса, иккинчи томондан РФ - минтақадаги энг йирик инвестор бўлмоқда.
Марказий Осиё - Россия учун имтиёзли ҳамкор ҳисобланади, деди Валдай клубининг “Россия – Марказий Осиё: беқарорлик шароитида ҳамкорлик ва тараққиёт” мавзусидаги анжуманда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.
"Россия учун бу минтақа алоҳида аҳамиятга эга. Бу табиий қўшни, имтиёзли ҳамкор", - деди у ва бу мақомга умумий тарих, чуқур маданий ва гуманитар алоқалар ёрдам бермоқда. Мустақиллик йилларида Марказий Осиё давлатлари дуч келган барча қийинчилик ва синовларга қарамай, минтақа “барқарорлик воҳаси” бўлиб қолмоқда, деди Руденко.
"Бу йил биз минтақа давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқдамиз. Бу давлатлар узоқ йўлни босиб ўтди ва амалда нафақат мустақил суверен давлатлар, балки умумий манфаатлари, вазифалари бўлган ягона минтақа сифатида ҳам шаклланди, - деди Андрей Руденко.
Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, қуйидаги рақамлар мустаҳкам ҳамкорликдан далолат беради: Марказий Осиё давлатларининг 4 миллиондан ортиқ фуқароси Россияда доимий асосда истиқомат қилади.
Бу ҳамкорлик икки томонлама характерга эга, дея аниқлик киритади Андрей Руденко: Бир томондан меҳнат мигрантларининг Россия ялпи ички маҳсулотининг қарийб 8 фоизини яратаётган бўлса, иккинчи томондан Россия Федерацияси, минтақадаги энг йирик инвестор ҳисобланади. 2010 йилдан 2021 йилгача Россиянинг МО ҳудудига киритган инвестициялари ҳажми 30,5 миллиард долларни ташкил этди.
Россия ва Марказий Осиё давлатларининг ўзаро савдо алоқалари айланмаси 2021 йилда 37 миллиард долларни ташкил қилди.
Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0