Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Нега баъзи одамлар доимо совуқ қотади?

© Depositphotos.com / KhvostЗамерзшая девушка у батареи
Замерзшая девушка у батареи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Баъзилар ёз фаслида ҳам иссиқ ёпинчиқ остида ухлайди, совуқдан шикоят қилади ва елвизакдан қўрқади. Шифокор бунинг сабабларини маълум қилди.
Шифокор-терапевт, парҳезшунос Филипп Кузьменко организмнинг ҳаво ҳароратини қандай қабул қилиши бўйича маълумотлар берди.
“Кўп омиллар одам организмининг индивидуал хусусиятига боғлиқ. Қандай ҳолатда қулай бўлса, шундай йўл тутиш лозим. Айримларни болалигидан иссиқ кийимга ўргатишади. Шунинг учун организм салқин ҳавога шундай муносабат билдириши мумкин”, - дейди шифокор.
Бундан ташқари, ҳаво ҳароратини қандай қабул қилинишига тери ости ёғ миқдори ҳам таъсир қилади. Яна бошқа омил- нерв тизимининг ҳолати. Тушкунлик кайфиятида юрадиган ёки тез-тез ташвишланадиган одамлар кўпроқ совуқ қотади.
“Уйқу етишмаслиги ҳам совуққа таъсирчанликка сабаб бўлади”, - дейди Кузьменко.
Яна бир жиҳатни унутмаслик лозимки, совуқка таъсирчанлик касаллик аломати бўлиши ҳам мумкин.
“Тез-тез совуқ қотиш аниқ бир касалликка боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо бу ҳолатда совуқ қотиш билан биргаликда бошқа аломатлар ҳам пайдо бўлади. Масалан, қон айланишидаги муаммолар ва қандли диабетда организм совуққа таъсирчан бўлади”-, дейди терапевт.
Янгиликлар лентаси
0