Ўзбекистонда 18 май куни барча музейлар бепул хизмат кўрсатади

© Sputnik / Рамиз БахтияровКартины в музее им. Савицкого в Нукусе
Картины в музее им. Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
18 май халқаро музейлар куни муносабати билан бир қатор музейларда ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 18 май куни барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Эртага Ўзбекистонда барча музейларда халқаро музейлар куни кенг нишонланади. Шу куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади ва ўнлаб байрам дастурлари ҳамда янги кўргазмалар очилади.
Музейларда ўтказиладиган тадбирлар:
Қорақалпоғистон давлат санъат музейида Сапакешванинг “Маҳорат дарси” ;
Бухоро давлат музей-қўриқхонасида “Музейга қимматли қўлёзмалар ва ҳужжатлар тақдим қилган инсонлар” кўргазмаси;
Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида "Музейлар мозийдан сўзлайди" мавзусида тадбир;
Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғидаги “Блиндаж” кўргазмаси ҳамда “Музейларнинг маданий меросимизни асрашдаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати;
Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонасида “Очиқ эшиклар куни”, “Музейлар -тарихимиз кузгуси” номли тадбир;
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси олтин хазинаси номли кўргазма, музейлар экспозитсиялари каталогларининг тақдимоти;
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейида “Музейда тун” лойиҳаси доирасида “Тарихни забт этган осмон” номли тунги саёҳат, кўргазмаси;
Ўзбекистон давлат табиат музейи “Ўзбекистон давлат табиат музейи тарихи” номли кўргазмалар.
Моҳинур Имомованинг сўзларига кўра, музейларга ўтган йилда 3 158 928 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Музейлар томонидан жами 8 миллиарддан зиёд пуллик хизмат кўрсатилган.
Маълумот учун, бугунги кунда республикада жами 124 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда. Республика музейлари фондларида жами 2 553 056 та музей ашёси ва коллекцияси мавжуд.
Ҳозирда давлат музейларидаги чипта нархлари ўқувчи ва талабаларга 2 000—5 000 сўм, маҳаллий фуқароларга 2 000—25 000 сўм, хорижий фуқароларга 10 000—35 000 сўм этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0