Ўзгидромет 9 та вилоятда сел хавфини эълон қилди

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Медиабанкка ўтишПодтопления в Ялте после ливней
Подтопления в Ялте после ливней - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
18-23 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиш хавфи мавжуд.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 18-23 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлар ёғиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин.
Гидрометерология хизмати маркази маълумотларига кўра, 18-23 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшрабод, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0