Трансафғон темир йўлида дала ишлари май ойининг охирига қадар бошланади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУкладка железнодорожного полотна
Укладка железнодорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Узунлиги 600км бўлган трансафғон темир йўли, Мозори Шариф, Саманган, Пул-е-Хумри, Кобул, Лўгар ва Жалолободдан ўтиб Покистонгача етиб боради.
ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Май ойининг охирига қадар Афғонистонда темир йўл қурилиши бўйича дала ишларини бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Афғонистон темир йўллари департаменти раҳбари Бахт-ур-Раҳмон Шарафатга асосан “ToloNews” хабар берди.
Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи Бахт-ур-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Трансафғон темир йўли қурилишида олға силжиш бўлиб, бир ой ичида уни ўрганиш бошланади. “Техник гуруҳлар шу ойда ўз ишини бошлаши кутилмоқда, ҳозир барча бўлимларда бу масала муҳокама қилиняпти”, деди Бахт-ур-Раҳмон Шарафат.
Режага кўра, Мозори Шарифдан йўналиш Саманган, Пул-е-Хумри, Кобул, Лўгар ва Жалолободдан ўтиб, Покистон билан чегарагача боради. Унинг узунлиги тахминан 600 км бўлади.
Трансафғон темир йўлининг амалга оширилиши Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаш ва улар ўртасидаги савдо-сотиқни осонлаштиришга ёрдам беради. Афғонистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Абдул Латиф Назарийга кўра, унинг шарофати билан Афғонистон минтақавий марказга айланади ва қашшоқлик муаммосини ҳал қила олади.
“Афғонистон-Туркманистон-Покистон темир йўли Афғонистонни минтақавий марказга айлантириши ва мамлакатда иш ўринлари яратиш ҳамда қашшоқликни камайтиришда муҳим рол ўйнаши мумкин”, деди Абдул Латиф Назарий.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён жанубий йўналишларнинг ташқи савдодаги ролини ошириш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилишича, бу денгиз портларига тезроқ ва арзонроқ йўлдир. Бироқ яқин-яқингача Афғонистондаги вазият тараққиётга тўсқинлик қилиб келган.
Трансафғон темир йўлини қуриш ташаббуси 2018 йилда бошланган эди. 573 км узунликдаги маршрут 4,8 млрд долларга баҳоланмоқда.Маълум қилинишича, унга Россия темир йўллари қизиқиш билдирган. Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги транзит йилига 20 миллион тоннагача юкни ташкил этади.
Ишнинг бошланиши 2021 йил сентябрига режалаштирилган эди, бироқ Афғонистонда ҳокимият алмашиши уларга тўсқинлик қилди. Декабрь ойида Афғонистон муваққат ҳукумати лойиҳага қўшилди ва март ойида лойиҳа расман ишга туширилди.
Янгиликлар лентаси
0