Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучларининг 15 минг аскари қамалга тушди

© Sputnik / Alexey Kudenko / Фотобанкка ўтишВоеннослужащие ДНР на блокпосту рядом с территорией завода "Азовсталь" в Мариуполе
Военнослужащие ДНР на блокпосту рядом с территорией завода Азовсталь в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ЛХР Ички ишлар вазирлиги Лисичанск ва Северодонетск яқинида Украина Қуролли Кучларининг 16 минггача аскарини асирга олганини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Украина қуролли кучлари ва ёлланма аскарларидан 15 мингдан ортиғи Северодонецк ва Лисичанск яқинида қамалга тушди, деб хабар қилди Луганск Халқ республикаси ишлар вазири ёрдамчиси Виталий Киселёв.
“Жами 15-16 минг киши бўлади”, деди у бошловчининг “Украина Қуролли кучлари ва миллатчилардан иборат улкан гуруҳи ҳақиқатан ҳам қамалга тушдими" деган саволига жавобан.
Киселёвнинг аниқлик киритишича, баъзи Украина манбаларининг ёзишича, душман бўлинмалари 20 мингдан кам жангчидир. Вазир ёрдамчиси, шунингдек, кеча Рубежное шаҳридан топилган, эҳтимол, ёлланма аскарлар томонидан қўлланилаётган тақиқланган ўқ-дориларни намойиш қилганини қўшимча қилди.
Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг Лисичанск ва Северодонетск яқинидаги асосий вазифасиси - инфратузилмани йўқ қилиш.

"Иложи борича бузиб ташлаш, зарар етказиш ва кейин бу юкни Россия Федерациясига юклаш - бу уларнинг вазифаси. Тинч аҳолини шу даражада қўрқитиш керак-ки, кейин улар кўп йиллар давомида қўрқувни ҳис қилишлари керак", - деди Киселёв.

Унинг қўшимча қилишича, катта эҳтимол билан бу қўшинларга чекинмаслик буюрилган.
"Худди шундай, Рубежноеда маҳбуслар олиб кетилганда, улар буйруққа бир неча бор мурожаат қилишганини айтишди: "Бизга кетишни тақиқлашди, улар ўлимгача туришимизни айтишди." Ва юқори мартабали қўмондонлар эса аллақачон қочиб кетишган, бир ой олдин", - деди ЛХР Ички ишлар вазирлиги бошлиғининг ёрдамчиси.
Пушилин Украина Қуролли Кучлари кучларининг Авдеевкада қамал қилиниши ҳақида гапирди.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи март охирида якунланди. Россия армияси Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада камайтиришга муваффақ бўлди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0