Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Уралвагонзавод" Т-90М энг янги танкларини қўшинларга жўнатди - видео

Oбуна бўлиш
Т-90Мнинг асосий хусусиятларидан бири - реал вақт режимида бошқа машиналар билан ахборот алмашиш ва ўт очишни автоматик бошқариш тизимидир.
ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. "Уралвагонзавод" қўшинларга энг янги Т-90М "Прорыв" танкларидан эшелон юборди, деб хабар қилмоқда, компания матбуот хизмати.
"Уралвагонзавод"да Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига Т-90М "Прорыв" танклари ортилган поездини тантанали равишда жўнатиш маросими бўлиб ўтди”, — дейилади хабарда.
УВЗ таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги буюртмаси доирасида қўшинларга янги ва Т-90М "Прорив" танклари даражасигача модернизация қилинган танкларни етказиб берган.
“Корхонада ушбу замонавий зирҳли автомашиналарни тайёрлаш ва серийали ишлаб чиқаришни ўзлаштириш жараёни тўлиқ якунланди, малака синовларининг ижобий натижалари олинди”, — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Танкларни топшириш маросимида корхона раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. Тайёргарликнинг якуний босқичида ҳарбий хизматчиларга ҳурмат ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида танк қурувчилари ва болаларининг расмлари ва хатлари, шунингдек, православ иконалари транспорт воситаларига жойлаштирилди.
Маълумот учун, Т-90М танки Урал транспорт муҳандислиги конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу Т-90 оиласидаги энг илғор машина. Танк замонавий жанговар шароитдаги ҳаракатларга яхши мослаштирилган. Т-90М нинг асосий хусусиятларидан бири - реал вақт режимида бошқа машиналар билан ахборот алмашиш ва ўт очишни автоматик бошқариш тизимига эга.
Ундан ташқари танк мутлақ янги башня ва 1130 от кучиша эга бўлган янги двигательга эга. Унинг тўпи 125мм бўлиб, энг замонавий снарядлар ва бошқарилувчи ракеталардан фойдаланиш имконини беради. Янги кўп каналли нишонга олиш тизими қуролдан туну-кун ҳар қандай об-ҳаво шароитида фойдаланиш имконини беради. Танк тўпи 5 км масофада жойлашган рақибни нишонга олиш имконини беради.
Россия Қуролли кучлари ихтиёрига Т-90 танкларининг дастлабки партияси 2020 йилнинг баҳорида етказиб берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0