Жамият

Президент Владимир Жонибековни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЛётчик-космонавт СССР, дважды Герой Советского Союза, генерал-майор авиации Владимир Джанибеков
Лётчик-космонавт СССР, дважды Герой Советского Союза, генерал-майор авиации Владимир Джанибеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистондан чиққан биринчи фазогир самога 5 марта парвоз қилган. Самода Жонибеков деб номланган 3170-сонли кичик сайёра бор.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Владимир Жонибеков “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
Космонавт 13 май куни 80 ёшни қарши олди. Юбилей сана муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов космонавтнинг Москва вилоятидаги хонадонига ташриф буюрди.
Элчи Ўзбекистон президентининг табрик мактубини ўқиб эшиттирди ва Владимир Жонибековга “Дўстлик” орденини топширди.
Владимир Жонибеков Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстлик, ўзаро англашув ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлиги ва ҳар томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун тақдирланди.
Жонибеков Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Искандар қишлоғида туғилган. 1965 йилда Ейск учувчилар олий ҳарбий авиация мактабини (ВВАУЛ) “учувчи-муҳандис” мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган.
У 1978 йили Олег Макаров билан биргаликда “Салют-6” орбитал станциясига (ОС) биринчи ташриф буюрувчи экспедиция командири сифатида илк космик парвозини амалга оширган.
© Sputnik / Александр МоклецовЛетчик-космонавт Владимир Джанибеков (в центре) дает интервью после успешного завершения полета.
Летчик-космонавт Владимир Джанибеков (в центре) дает интервью после успешного завершения полета. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Летчик-космонавт Владимир Джанибеков (в центре) дает интервью после успешного завершения полета.
Космонавт самога 5 марта парвоз қилган ва у ерда умумий ҳисобда 145 сутка 15 соат 58 дақиқа давомида тадқиқотларни олиб борган.
Энг тажрибали космонавт Владимир Жонибеков авиация генерал-майори, Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони.
© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишКосмонавт В. Джанибеков в открытом космосе
Космонавт В. Джанибеков в открытом космосе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Космонавт В. Джанибеков в открытом космосе
Самода Жонибеков деб аталадиган 3170-сонли кичик сайёра бор. Тошкентда космонавтнинг бронзали бюсти ўрнатилган.
Космонавт Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, АҚШ, Мўғулистоннинг фахрий фуқароси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0