ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказишга оид тавсияларни ишлаб чиқди

© Sputnik / Алексей МальгавкоПоследний звонок
Последний звонок  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, барча мактабларга юборди.
25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.
Вазирлик тавсиясига кўра, тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.
Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб рағбатлантирилади.
“Шу ўринда барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланганлигини эслатиб ўтамиз”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга битирувчиларнинг турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиши, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиши ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.
Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзоларига юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0