Россия

Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши Россияга ҳаракат эркинлигини беради - Захарова

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ТИВ расмий вакили Вашингтон сиқуви остида Финляндия ва Швеция, қилаётган нарса Россия қўлларини ечаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. АҚШ Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшилишга мажбурлаб, Россияга ҳаракат эркинлигини беради, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "Соловьев Live" эфирида.
“Вашингтон сиқуви остида Финляндия ва Швеция, уларнинг сиёсий кучлари, халқлари эмас, қилаётган нарса, Россия қўлларини ечмоқда, - деди Захарова. – Бугун Вашингтон ўн йиллар давомида ҳарбий блокка кирмаслик бетараф сиёсатини олиб борган бу мамлакатларни босим остида мажбурлаб, уларнинг стратегик йўналишларини ўзгартиришга мажбурлаб, қўлларимизни ечди”.
15 май куни Финляндия НАТОга қўшилишга қарор қилганини расман эълон қилди. Унинг ортидан Швеция ҳам шундай қарорга келганини маълум қилди. Шу билан бирга, Швеция агар унинг аризаси маъқулланса, у ўз ҳудудида ядро қуроли ва ҳарбий базаларни жойлаштиришга қарши чиқишини билдирган.
Россия НАТО зиддиятни мақсад қилиб олганини бир неча марта таъкидлаган.
Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлса Россия қандай чора кўради?
Янгиликлар лентаси
0